Анатомия человека, гистология, цитология, эмбриология

Вы вошли как Гость | Группа "Гости"Приветствую Вас Гость | RSS
 
Меню сайта
Форма входа
Поиск
Архив записей
Эмбрион

Абзалова Шахноза Рустамовна

 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Одам анатомияси, гисталогия, цитология, эмбриология  кафедраси доценти.

1971 йил 1 апрельда Тошкент шахрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1995 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги педиатрия иши. Маълумоти олий. Тиббиёт фанлари номзоди.

Дўстматов Абдуқодир Тешабоевич

 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Одам

анатомияси, гистология, цитология, эмбриология 

кафедраси  доценти.

1955 йил 4 декабрда Тошкент вилояти Қибрай туманида

таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1983 йил Тошкент

давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Маълумоти олий. Мутахассислиги санитария-гигиена иши. Тиббиёт фанлари номзоди. 

1990 йили "Уруғдон ва суяк кўмиги ҳужайра элементларини синтетик перетроидлар таъсирида морфофункционал ҳолати” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди диссертациясини ёқлади.

1996 йилдан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти гистология, цитология ва эмбриология кафедрасида катта ўқитувчи, 1997 йил ноябрь ойидан доцентлик лавозимида ишлаб келмоқда.

Хозирга қадар 54 та илмий мақоласига, 1 та рационализаторлик таклифи ва 3 та ўқув қўлланма ҳамда 4 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Ҳимоядан кейин 45 та илмий мақола чоп этилган.

Дўстматова Юлдузой Абдуқодировна                          






Тошкент педиатрия тиббиёт институти Одам

анатомияси, гисталогия, цитология, эмбриология

кафедраси ассистенти.

1983 йил 24 октабрда Тошкент вилояти Қибрай

туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек.

2007 йил Тошкент Педиатрия тиббиёт институтини

тамомлаган. Мутахассислиги педиатрия иши. Хозирда "Экспериментал остеопорозда Фирутас дори моддасининг фармако-морфологик таъсирини ўрганиш” мавзусида илмий иш олиб бормоқда.

Муротов Облоқул Умматович

 

Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти, Одам анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология кафедрасида ассистент.

1969 йил 25 март Жиззах шахри Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1994-йил Тошкент Педиатрия  Тиббиёт Институтини тамомлаган. Мутахассислиги врач-педиатр. Маълумоти олий. 1997 йилдан буён Одам анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Хозирга қадар 2 та услубий қўлланма, 1 та мақола ва 21 та тезислар муаллифи.

Рустемов Икром Рустемович

 


Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти,

Одам анатомияси, гистология, цитология ва

эмбриология кафедрасида ассистент.

1949 йил 18 декабрда Чимкент вилояти Сайрам

туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек.

1972-йил Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаган. Мутахассислиги стоматология иши. Маълумоти олий.

Садридднов Асомиддин Фаёзович


 


Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти,

Одам анатомияси, гистология, цитология ва

эмбриология кафедрасида профессор. Тиббиёт

фанлари доктори.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 1944 йил

23 декабрда таваллуд топган.

Миллати тожик. 1971-йил Тошкент Давлат Тиббиёт

Институтини тамомлаган. Маълумоти олий. Мутахассислиги стоматология иши. 1971 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлагандан кейин гистология кафедрасида стажер-тадқиқотчи лавозимида ишлай бошлаган. 1973 йили шу кафедра бўйича аспирантурага қабул қилинди. 1977 йили "Обтурацион сариқлик билан асоратланган ўт-тош касаллигида жигарнинг морфофункционал холати” тўғрисидаги мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2008 йилдан буён Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг одам анатомияси гистология, цитология ва эмбриология кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритмоқда.

Илмий изланишлар натижаси 90 та дан ортиқ мақола, тезис, 1 монография, 1 та тест саволлар тўплами, 2 та услубий қўлланмаларда акс эттирилган.

Саитмуратова Огульджон Худайбергеновна


 


Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти, Одам

анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология

кафедрасида профессор.

1945 йил 6 октабрда Туркманистон

Республикасининг Ташауз шахрида таваллуд топган.

Миллати ўзбек. 1967 йил, Тошкент давлат

университетини тамомлаган. Маълумоти олий. Мутахассислиги кимё-биология фанлари ўқитувчиси. Биология фанлари доктори.

1972 йилда "Нормал ва тугунли эутериод буқоқда қалқонсимон без рибасомалари” мавзусида номзодлик диссертациясини Ўзбекистон

Республикаси Фанлар академияси Биохимия институтида ҳимоя қилган. 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги О.С.Содиков номидаги Биоорганик кимё институтида "Нейрон ядросидаги оқсилнинг синтези ва ҳосил бўлган маҳсулотнинг биологик роли” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

155 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан битта монография, битта услубий қўлланма чоп этган.

Турсунов Эркин Атабаевич

Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти, Одам анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология кафедрасида профессор.

1938 йил 7 февральда Тошкент шахрида туғилган. Миллати ўзбек. 1963 йил, Тошкент Давлат тиббиёт институти ни тамомлаган. Маълумоти олий.  Метахассислиги педиатрия иши. Биология фанлари доктори.

1972 йилда Турсунов Э.О. ўз илмий изланишларини "Кўп проксимал қисми олиб ташланган ингичка ичакнинг  морфо-функционал хусусиятлари” мавзусида мувофақиятли якунлаб, номзодлик  химоясини қилди. 246 тадан кўп илмий мақола, ўқув қўлланмалари, бир илмий-услубий қўлланма (1986, Москва, илмий хамкорликда) чоп этди.  

Ҳозирги кунда асосан  "Хазм аъзоларининг  турли ядрохимикатлар таъсирида ёшга  кўра  морфо-функционал ўзгаришлари  ва уларнинг  коррекцияси” мавзусида илмий ишлар олиб бормоқда.
Дополнительные инфомации
  • Создать сайт
  • Все для веб-мастера
  • Программы для всех
  • Мир развлечений
  • Лучшие сайты Рунета
  • Главная страница ТашПМИ
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0